Роберто Мартинес: Криштиану борасида келажакни башорат қилиш керак эмаслигини жуда тез тушуниб етдим
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Буни айтиш менга қийин. Криштиану борасида келажакни башорат қилиш керак эмаслигини жуда тез тушуниб етдим. Унда ажойиб менталитет бор, у ҳар доим бугунги кунда энг яхши ҳолатда бўлишга интилади. Агар ўзида сўрасангиз ҳам, шундай жавоб беради. У узоқ муддатли режалар тузмайди.
Унинг юмшоқ тўқималаридан жароҳат олгани рост. Катта эҳтимол билан, у келаси ҳафтдан гуруҳ машғулотларига тайёргарликни бошлай олади. Бу жиддий муаммо эмас.
Криштиану – бизнинг сардоримиз. У жамоага улкан таъсир кўрсатди ва муҳим роль ўйнади. У билан биз Миллатлар лигасида ғалаба қозондик. Унинг жамоамиздаги ўрни муҳим: у жарима майдончаси ичида сўнгги ҳаракатларни амалга оширади, рақиб дарвозаси учун хавф туғдиради ва ҳужумларни якунлашни яхши билади. Унинг фикрлаш тарзи бошқаларни ҳам илҳомлантиради. У ҳар бир кунини худди сўнггисидек яшайди ва мукаммалликка интилади. Бунинг қачон тугашини эса ҳеч қачон олдиндан била олмайсиз», – деди Мартинес.