Роберто Манчини Италия миллий жамоасига қайтишга тайёр
Ҳозирда Қатарнинг «Ал Садд» клубида фаолият юритаётган Роберто Манчини 2018 йилдан 2023 йилга қадар бошқарган Италия терма жамоасига қайтишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда таниқли журналист Руди Галетти хабар бермоқда.
Манчини 2023 йилдан буён Қатарда ишлаб келмоқда. Клуб эгалари унга жуда манфаатли шартларни таклиф қилишган — италиялик мутахассиснинг йиллик маоши 25 миллион фунтни ташкил этади. Хабарларга кўра, терма жамоа учун клуб билан шартномани бекор қилиш у қадар катта муаммо туғдирмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия терма жамоаси бош мураббийлигига яна икки номзод: «Милан» устози Массимилиано Аллегри ва «Наполи» бош мураббийи Антонио Конте даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг плей-офф финалида Босния ва Герсеговинага имкониятни бой берганидан сўнг (1:1, пенальтилар сериясида 1:4), бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилган эди.