locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберто Манчини фаолиятини Қатарда давом эттиради

Италиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистони миллий жамоаси бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роберто Манчини фаолиятини Қатарда давом эттиради
ФОТО: Getty Images

Италиялик мутахассис Роберто Манчини Қатарнинг «Ал Садд» клуби бош мураббийи бўлишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, Манчини билан тузиладиган шартномада 2026 йилнинг ёзида жамоани тарк этиш имконини берувчи махсус банд бўлади — бу Италиялик мураббий учун муҳим шарт бўлган ва томонлар бу борада келишувга эришган.

Қайд этилишича, ҳужжатлар расман расмийлаштирилгач, 59 ёшли мутахассис расман «Ал Садд» бош мураббийи сифатида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Манчининг сўнгги иш жойи Саудия Арабистони миллий жамоаси бўлган. Шунингдек, у Италия миллий жамоаси билан Евро-2020 ғолибига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг