locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберто Карлос Ислом динини қабул қилди

Маълумот Туркия парламенти депутати Али Шаҳиннинг Бразилиядаги мусулмон жамоаси вакиллари билан учрашувидан сўнг берган баёнотига асосланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” афсонаси Роберто Карлос Ислом динини қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумот Туркия парламенти депутати Али Шаҳиннинг Бразилиядаги мусулмон жамоаси вакиллари билан учрашувидан сўнг берган баёнотига асосланмоқда.

Али Шаҳиннинг айтишича, у Сан-Паулуда таниқли мусулмон диний арбоби Шайх Жиҳод Ҳаммадеҳ билан учрашган. Ҳаммадеҳ унга Роберто Карлос бир муддат давомида у билан алоқада бўлиб келгани ва тахминан тўрт ҳафта аввал учрашув вақтида шаҳодат калимасини айтгани, шу тариқа Ислом динини қабул қилганини маълум қилган.

Шундан сўнг Али Шаҳин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Роберто Карлосни табриклаб, унга ва оиласига тинчлик, соғлик ҳамда фаровонлик тилаган.

Маълумот учун, ҳозирча Роберто Карлоснинг ўзи ёки унинг расмий вакиллари Ислом динини қабул қилгани ҳақида очиқ баёнот бермаган. Шу сабабли ушбу хабар ҳозирча футболчининг ўзи томонидан расман тасдиқланмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг