Роберто Фирмино – «Ал-Садд» футболчиси
Фото: Getty Images
Бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино фаолиятини Қатарда давом эттиради.
Футболчи "Ал-Садд" клубига келиб қўшилди. 33 ёшли форвард 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ у Саудия Арабистонидаги "Ал-Ахли" клубида тўп сурган ва жамоа билан Осиё Чемпионлар лигасини қўлга киритган эди. Ушбу жамоа сафида ўтган мавсум барча мусобақаларда жами 31 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 10 та голли узатма билан қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, Фирмино “Ливерпул”даги фаолияти билан танилган. Инглиз клуби билан ЕЧЛ ва АПЛда ҳам ғалаба қозонганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист