Роберто Де Дзерби — «Тоттенхэм»нинг янги бош мураббийи — Скира
Италиялик мутахассис Роберто Де Дзерби Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийига айланади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.
Манба берган маълумотга кўра, мутахассиснинг Лондон клуби билан шартномаси беш йилга мўлжалланган бўлади. Ҳозирда Де Дзерби ва «Тоттенхэм» мураббийлар штаби шакллантириш устида иш олиб бормоқда.
Де Дзерби аввал ҳам Англия Премьер-лигасида фаолият юритган ва «Брайтон» клубини бошқарган. Италиялик мураббийнинг сўнгги иш жойи Франциянинг «Марсель» клуби бўлиб, у жамоани 2026 йилнинг февраль ойида тарк этган эди. Шунингдек, Де Дзерби фаолияти давомида «Шахтёр», «Сассуоло», «Беневенто» ва «Палермо» каби жамоаларни ҳам бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни «Тоттенхэм» жорий йилнинг 14 февралида тайинланган Игор Тудорни истеъфога чиқарди. Тудор 2025/2026 йилги мавсумда жамоани бошқарган учинчи мутахассис бўлди. Аввалроқ клуб даниялик Томас Франк ва австралиялик Ангелос Постекоглу билан хайрлашган эди.