Роберто Де Дзерби «Марсель»ни тарк этди
Ҳамкорлик томонларнинг ўзаро келишуви асосида тўхтатилган.
ФОТО: Getty images
“Марсель” Роберто Де Дзербининг бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, ҳамкорлик томонларнинг ўзаро келишуви асосида тўхтатилган.
“Клуб раҳбариятидаги барча манфаатдор томонлар — эгаси, президенти, техник директори ва Де Дзерби билан ўтказилган музокаралардан сўнг, асосий жамоа мураббийини ўзгартиришга қарор қилинди. Бу мавсумнинг қолган қисмидаги вазифаларни бажариш йўлида, клуб манфаатларини кўзлаб, синчковлик билан кўриб чиқилган қийин жамоавий қарор бўлди. “Марсель” Де Дзербига содиқлиги, фидойилиги, профессионаллиги ва жиддий ёндашуви учун миннатдорчилик билдиради”, — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 21-туридан сўнг “Марсель” 4-ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист