locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберто Аяла: «Дани Олмодан узр сўрайман»

53 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, финалдаги мағлубиятдан кейин ҳис-туйғулари устун келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Роберто Аяла ЖЧ-2026 финалидан кейин Испания ярим ҳимоячиси Дани Олмо билан юз берган можаро юзасидан фикр билдирди.

«Бу зарба эмас, кўпроқ туртки эди. Барибир қилган ишимдан афсусдаман. Агар Дани Олмо билан яна учрашсам, албатта ундан узр сўрайман. Ҳиссиётларимни жиловлай олмадим, аммо бу менинг ҳаракатимни оқламайди», — деди Аяла.

53 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, финалдаги мағлубиятдан кейин ҳис-туйғулари устун келган. Шу билан бирга, у Испания терма жамоасининг ўйинини юқори баҳолаб, рақиб ғалабага тўлиқ лойиқ бўлганини тан олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг