locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберт Левандовски: «Мақсадимиз — 100 очко жамғариш»

«Барселона» ҳужумчиси жамоасининг жорий мавсумдаги асосий мақсадини айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасининг Испания чемпионатидаги жорий мавсум учун асосий мақсадини ошкор қилди. Шанба куни, 2 май санасида бўлиб ўтган Ла Лиганинг 34-тур учрашувида «кўк-анорранглилар» «Осасуна» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Польшалик форвард 81-дақиқада учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

«Мақсадимиз — барча ўйинларда ғалаба қозониб, 100 очко тўплаш. Ҳатто Ла Лигада чемпионликни муддатидан аввал кафолатласак ҳам, қолган барча баҳсларда ғалаба қозонишимиз шарт», — деди Левандовски.

Маълумот ўрнида, 34-турдан сўнг «Барселона» ҳисобида 88 очко мавжуд. Иккинчи поғонада эса битта захира ўйинига эга бўлган Мадриднинг «Реал» клуби 74 очко билан бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 38-турда якунга етади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг