locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасида мутлақ рекорд ўрнатди

Поляк ҳужумчиси гол уриш бўйича Лионель Мессини ортда қолдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши жавоб учрашувида (7:2) дубл қайд этиб, турнир тарихидаги янги рекорд соҳибига айланди. Поляк ҳужумчиси нуфузли мусобақа доирасида ўзининг 41-рақиби дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Левандовски турнирнинг аввалги рекордчиси Лионель Мессини ортда қолдирди. Аргентик юлдуз ўз вақтида Чемпионлар Лигасида 40 та ҳар хил жамоага гол уришга эришган эди.

Левандовски ўз фаолияти давомида «Арсенал», «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Челси», «Ньюкасл», «Реал» Мадрид, «Барселона», «Малага», «Атлетико», «Вильярреал», «Интер», «Ювентус», «Рома», «Лацио», «Наполи», «Марсель», «ПСЖ», «Лион», «Брест», «Бавария», «Боруссия Д», «Порту», «Бенфика», «Зенит», «Ростов», «Аякс», «ПСВ», «Шахтёр», «Динамо Киев», «Олимпиакос», «АЕК», «Андерлехт», «Антверпен», «Славия», «Виктория Пльзень», «Динамо Загреб», «Срвена Звезда», «Зальцбург», «Янг Бойз», «Копенгаген» ва «Бешиктош» каби клублар дарвозасига йўл топа олган.

Маълумот учун, тажрибали ҳужумчи Чемпионлар Лигасидаги 142 та учрашувида жами 109 та гол уришга муваффақ бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг