locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасида Индзагининг рекордини янгилади

Польшалик форвард турнир тарихида дубль қайд этган энг қария футболчига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски (37 ёшу 209 кунлик) УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида дубль қайд этган энг ёши катта футболчи сифатида янги рекорд ўрнатди.

OptaJose маълумотларига кўра, польшалик форвард 2010 йилнинг ноябрь ойида «Милан» сафида «Реал» дарвозасига икки бор йўл топган Филиппо Индзагининг (37 ёшу 86 кунлик) натижасини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 1/8 финал босқичида «Барселона» Англиянинг «Ньюкасл» жамоасини 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки ўйин натижасига кўра каталонияликлар чорак финалга йўлланма олдилар ва ушбу босқичда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан куч синашадилар.

Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 та гол ва 3 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг