locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ризо Забиб: «Эрон Жаҳон чемпионатига боради»

Эроннинг Испаниядаги элчиси миллий жамоанинг мундиалдаги иштирокӣ ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Эроннинг Испаниядаги элчиси Ризо Забиб миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

«Эрон Жаҳон чемпионатига боради; биз у ерда бўлиш ҳуқуқига эгамиз. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ, борамиз», — дея Забибнинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.

Аввалроқ, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан мамлакатга қарши амалга оширилаётган ҳарбий операциялар сабабли, Эрон терма жамоаси жаҳон биринчилигида иштирок этишдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот ўрнида, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган ва «G» гуруҳидан жой олган. Гуруҳда уларга Бельгия, Миср ва Янги Зеландия жамоалари рақиблик қилади. Жамоанинг гуруҳ босқичидаги барча учта ўйини АҚШ ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

2026 йилги Жаҳон чемпионати келаси ёзда уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022 йили Қатарда ўтган турнир финалида аргентиналиклар Франция билан баҳс олиб борган ва асосий вақт 3:3 ҳисобида якунлангач, пеналтилар сериясида (4:2) ғалаба қозонган эдилар.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг