locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ривер Плейт» Мессигa махсус совға топширди

Тантанали учрашув Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув ўйини арафасида ташкил этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби Лионель Мессини ўзининг фахрий аъзоси деб эълон қилди. Клуб раҳбарияти 39 ёшли ҳужумчига терма жамоадаги хайрлашув учрашуви олдидан махсус совғалар топширди. Бу ҳақда «Ривер Плейт» клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб президенти Стефано Ди Карло Месси билан учрашиб, унга «Ривер Плейт»нинг 125 йиллигига бағишланган, 10-рақам туширилган махсус футболка ҳамда фахрий аъзолик гувоҳномасини топширган. Шу тариқа, аргентиналик юлдуз клубнинг фахрий аъзолари қаторидан жой олди.

Тантанали учрашув Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув ўйини арафасида ташкил этилди. «Ривер Плейт» раҳбарияти ушбу ташаббус орқали футболчининг Аргентина футболи ривожига қўшган улкан ҳиссасига ҳурмат бажо келтирди.

Маълумот учун, Лионель Месси 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувида иштирок этди. Бенин устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳсда 39 ёшли ҳужумчи битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг