Ришарлисон фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
Унинг Трансфермарктдаги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
“Орландо Сити” клуби “Тоттенхем” ҳужумчиси Ришарлисонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчига “Орландо”нинг амбицияли лойиҳаси тақдим этилган, яқин кунларда эса Лондон шаҳрида унинг вакиллари билан учрашув ўтказилиши кутилмоқда.
МЛС клубидан таклиф бўлишига қарамай, Ришарлисон ҳозирча “Тоттенхем” тизимидаги муҳим футболчилардан бири бўлиб қолмоқда.
Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий мавсум АПЛда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист