locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рис Жеймс кутилганидан эртароқ сафга қайтиши мумкин

«Челси» сардори жорий мавсумда қайта майдонга тушмаслиги айтилаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» ҳимоячиси ва жамоа сардори Рис Жеймс сонининг орқа мушагидан олган жароҳатидан сўнг кутилганидан эртароқ майдонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

13 март куни «Челси» Жеймс билан 2032 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзоланганини эълон қилган эди. Бироқ орадан бир кун ўтиб, «Ньюкасл»га қарши сафардаги учрашувда (0:1) футболчи жароҳат олди. Бу 2020 йилнинг декабр ойидан буён 26 ёшли ҳимоячининг айнан шу турдаги жароҳат билан боғлиқ ўнинчи ҳолати бўлди.

Дастлабки тахминларга кўра, сардор камида икки ойни ўтказиб юбориши ва ҳатто жорий мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги кутилмоқда эди. Аммо The Guardian аниқлаган янги маълумотларга кўра, тикланиш жараёни ижобий кечмоқда ва футболчи апрель ойи охири ёки май ойи бошида сафга қайтиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Рис Жеймс «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Лондон клуби сафида бир қатор нуфузли совринларни қўлга киритган, Англия терма жамоаси таркибида эса Евро-2020 финалчисига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг