locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рио Фердинанд: \"Amorim OUT\"ни кўрмоқчи эмасман\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рио Фердинанд: "Amorim OUT"ни кўрмоқчи эмасман"
Photo: gettyimages

“Манчестер Юнайтед”нинг Европа лигаси финалидаги мағлубиятидан сўнг, клуб афсоналаридан бири ва ҳозирда журналистлик фаолияти билан шуғулланаётган собиқ футболчи Рио Фердинанд қуйидаги фикрларни билдирди:

"Мен ҳеч қандай "Amorim OUT"ни кўрмоқчи эмасман. Ўйиндан олдин, "натижа унинг келажагини белгилаб қўймайди деб ўйлайман",— деб айтгандим. Рубен мавсум ўрталарида келишни истамади, чунки у шундай бўлишини билар эди. Ўйинчилар билан машғулот майдонида бўлган вақт уларни сиз хоҳлаган одамга айлантириш учун жуда муҳим.

Футболчи сифатида биламан, агар мавсумолди тайёргарликни ўтказмаганимда, ўзимнинг энг яхши томонларимни кўрсата олмаган бўлардим.

Аморим бундан унумли фойдаланиб, трансфер ойнаси вақтида ўйинчиларни ҳам олиб келмоқчи. Шуни инобатга олган ҳолда, мавсум бошидаги кейинги 10-15 ўйин жуда муҳим бўлади”,—дейди Рио

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг