locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рибери клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби қайси жамоа бўлишини тахмин қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рибери клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби қайси жамоа бўлишини тахмин қилди
Фото: Getty Images

“Бавария” собиқ футболчиси Франк Рибери АҚШда бошланган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзи мухлислик қиладиган қайси жамоа ғолиб чиқишини айтди.

"Мен “Бока Хуниорс”нинг ашаддий мухлисиман. Бу жамоа менга жуда ёқади. Қачонлардир Аргентинага бориш мақсадим ҳам бор. Чунки бу мамлакатда муҳит зўр. Мен бу жамоада клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун жуда зўр имконият бор, деб ҳисоблайман.

Чунки уларнинг ишга муносабати, менталитети ва иштиёқи юқори даражада. Бу турнир “Бока Хуниорс” учун катта синов бўлади. Худди шу гапларни собиқ жамоам “Бавария” ҳақида ҳам айтишим мумкин", деди Франк Рибери.

Эслатиб ўтамиз, “Бока Хуниорс” ўз гуруҳида Янги Зеландиянинг “Окленд Сити”, Германиянинг “Бавария” ва Португалиянинг “Бенфика” жамоалари билан рақобатлашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг