locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Риан Исломов — ОКМК ФК футболчиси

ОКМК ФК таркибни савияли легионерлар билан кучайтириш баробарида, маҳаллийлаштириш ва жамоани истеъдодли ёшлар билан тўлдиришда ҳам давом этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Риан Исломов — ОКМК ФК футболчиси
photo: OKMK fk

ОКМК ФК таркибни савияли легионерлар билан кучайтириш баробарида, маҳаллийлаштириш ва жамоани истеъдодли ёшлар билан тўлдиришда ҳам давом этади. ОКМК ФК ва Риан Исломов ўртасида узоқ муддатли режалар кўзланган ҳолда, «2+1» схемаси бўйича шартнома имзоланди.

2004-йилда туғилган футболчи фаолияти давомида «Металлург», «Олимпик» ва «Навбаҳор» клублари сафида жами 32 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 2 та ассист ёздириб қўйган.

Ўз навбатида шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида халқаро майдонларда ҳам самарали ҳаракат қилган. Риан AFC U-20 Осиё Кубоги саралаш баҳсларида 4 та расмий учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига расмийлаштиришга эришган.

Бир сўз билан айтганда, Риан Исломовнинг таркибга жалб этилиши клубимизнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига тўла мос келади. Бу орқали биз нафақат ўрта чизиқдаги креативликни оширамиз, балки ОКМК ФКнинг келажакдаги ғалабалари учун мустаҳкам иқтидорлар захирасига асос солишда давом этамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг