locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Республика футбол академияси Лига қатнашчилари сафига қабул қилинди

Эндиликда мазкур клуб Пролигада Олимпик футбол клубининг ўрнида иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Республика футбол академияси Лига қатнашчилари сафига қабул қилинди
Фото: UzPFL

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3-ноябрдаги 355-сонли Қарорига мувофиқ, Миллий футбол маркази тузилмасида Республика футбол академияси қайта ташкил этилди. Эндиликда ҳудудий академияларнинг энг иқтидорли тарбияланувчилари Республика футбол академиясига жалб қилинади.

Аввалроқ Ассоциация қошидаги 14 та футбол академияси Биринчи лигада иштирок этиши эълон қилинганди. Эндиликда улар қаторига Республика ФА жамоаси ҳам қўшилади. Бунда Республика ФА ўз мавқеидан келиб чиққан ҳолда, бир вақтнинг ўзида икки турли мусобақада иштирок этиши кўзда тутилган. Бу ўз навбатида турли ёшдаги терма жамоаларга номзод бўлган футболчиларнинг ички мусобақалар давомида тобланиб боришига замин яратади.

Аввалроқ Республика футбол академияси тарбияланувчиларининг Олимпик клуби таркибида фаолиятини давом эттириши кўзда тутилганди. Бироқ 2025 йилги мавсумга келиб, Олимпик клубида молиявий муаммолар кўзга ташланди. Шунингдек, Ассоциация раҳбарияти Республика футбол академияси қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Республика футбол академияси профессионал футбол клубини ташкил этишга қарор қилди. Эндиликда мазкур клуб Пролигада Олимпик футбол клубининг ўрнида иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг