Рэшфорд ва Антонининг “Манчестер Юнайтед”даги келажаги маълум - Романо
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчилари Маркус Рэшфорд ва Антони яна бир мавсум давомида “қизил иблислар” сафига қайтмаслиги мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
“Манбалар менга Антони ва Рэшфорд келаси мавсумда ҳам “Манчестер Юнайтед” сафида ўйнамаслигини айтди”, - дейди Романо.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд ўтган қишки трансферлар вақтида ижара асосида “Астон Вилла”га ўтганди. Антони эса “Бетис” сафига бориб қўшилди.
Маълумот учун, Рэшфорднинг манкунианликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Антонинг келишуви эса 2027-йилнинг ёзигача мўлжалланган.