Рэшфорд «ПСЖ»га ўтиши мумкин
Рэшфорд ёзда "Барса"га келганидан бери 18 та ўйинда 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
ФОТО: Getty images
"ПСЖ" "Барселона"дан ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчи билан доимий шартнома имзолаш учун фаворит ҳисобланади. Сотиб олиш суммаси 35 млн еврони ташкил этади.
Рэшфорд ёзда "Барса"га келганидан бери 18 та ўйинда 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
"ПСЖ" энди вазиятни диққат билан кузатмоқда ва агар "Барселона" ҳеч нарса қилмасликка қарор қилса, Маркус Рэшфордга қизиқишни кучайтириши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист