Рэшфорд «МЮ»га қайтмоқчи эмас
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд инглиз клуби муваффақиятига ишонмаётгани сабабли, у ерга қайтиш ниятида эмас. 28 ёшли футболчи «Барселона»га тўлиқ трансфер қилиниши талаб қилмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Рэшфорднинг фикрича, Каталония клубида совринлар ютуш имконияти «Манчестер Юнайтед»га қараганда анча юқори. Ҳужумчи ўз салоҳиятини айнан «Барселона»да тўлиқ юзага чиқара олишига ишониб, якуний қарорига келган. Шунингдек, форвард жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан яқин муносабат ўрнатган ва германиялик мутахассис уни янги даражага олиб чиқа олишига ишонмоқда.
Маркус Рэшфорднинг «Барселона»даги ижара муддати шу ёзда ниҳоясига етади, бироқ клуб уни ўз сафига доимий равишда қўшиб олиш йўлларини изламоқда.
Маълумот учун, жорий мавсумда инглиз футболчиси каталонияликлар сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 12 та самарали узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган.