locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»да қолади

Жамоа бош мураббийи Кэррик унга ишонч билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»да қолади
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказган бўлса-да, жамоада қолмайди. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, Рэшфорд «Барселона»дан бироз ранжиган. Сабаби, у каталонияликлар уни ўз сафида сақлаб қолиш учун узоқроқ курашади, деб ўйлаган. Англиялик футболчи ҳатто жамоада қолиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр бўлган.

Хабар қилинишича, Рэшфорд энди «Манчестер Юнайтед» билан мавсумолди йиғинида иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик унга ишонч билдирмоқда ва футболчини ўз режаларига киритган.

Шу билан бирга, Маркус Европанинг етакчи клубларидан бири таклиф билан чиқса, «қизил иблислар»ни тарк этишга тайёр. Бироқ ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг