locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рэшфорд: «Барселона» бу мавсум ҳам барча совринлар учун курашади»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рэшфорд: «Барселона» бу мавсум ҳам барча совринлар учун курашади»
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоаси билан қандай мақсадларни қўйганини айтди.

“Барселона” бу мавсумни совринсиз якунлаши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Жамоада бунга эришиш учун пойдевор бор. Агар улар ўтган мавсум требл (учта соврин) қайд этишни уддалаган бўлса, бу сафар ҳам барча мусобақаларда ғалаба қозониш учун етарлича имкониятимиз бор. Кайфият ҳам, мотивация ҳам юқори, — дея Рэшфорднинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”дан “Барселона”га ижара асосида қўшилган эди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг