«Ренн» «Сандерленд» ҳужумчиси Элиезер Майенда трансферини расман эълон қилди
Франциянинг «Ренн» клуби ўзининг расмий сайтида Англиянинг «Сандерленд» жамоасидан Испания ёшлар терма жамоаси форварди Элиезер Майендани сотиб олганини маълум қилди.
Истеъдодли футболчи ўзининг янги жамоаси билан шартнома имзолади. Унга кўра, томонлар ўртасидаги меҳнат келишуви 2031-йилнинг ёзига қадар амал қилиши белгилаб қўйилган.
Маълумот ўрнида, Элиезер Майенда Испания ва Франция футбол мактаблари тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчининг фаолияти давомида «Сошо» ҳамда Шотландиянинг «Хиберниан» клублари сафида ҳам тўп сурган. Ортда қолган мавсумда у барча турнирлар доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ва 1 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Майенданинг айни дамдаги бозор баҳоси 16 миллион еврони ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ренн» клуби ортда қолган 2025/2026-йилги мавсум якунларига кўра, Франция Лига 1 турнир жадвалида олтинчи ўринни банд этган эди.