Ренату Саншеш “Хетафе” билан музокара олиб бормоқда
Португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Саншеш фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. 29 ёшли футболчи ҳозирда “Хетафе” билан музокара олиб бормоқда ва айнан шу вариантни ўзи учун устувор деб ҳисобламоқда.
Саншеш ёзда ПСЖ билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилган ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Манбага кўра, у MLS, Саудия Арабистони ва Бразилия клубларидан тушган таклифларни рад этиб, фаолиятини Европада давом эттиришни истамоқда.
Футболчига аввалроқ “Челси” ва “Лилль” ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ Саншеш ҳозирда Ла Лигада ўйнаш имкониятини маъқул кўрмоқда ва томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Маълумот учун, Саншеш ўтган мавсумни ижара асосида “Панатинаикос”да ўтказди. У Греция чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.