Рейсс Нельсон “Фейеноорд”га қайтмоқда
“Арсенал”нинг собиқ вингери Рейсс Нельсон фаолиятини “Фейеноорд”да давом эттиришга яқин. Нидерландия ОАВига кўра, Роттердам клуби 26 ёшли англиялик футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиш устида ишламоқда. Нельсоннинг ўзи ҳам “Фейеноорд”га қайтишга тайёр.
Нельсон яқинда “Арсенал” билан шартномасини томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилди. Лондон клуби академияси тарбияланувчиси асосий жамоа сафида жами 90 та учрашувда 8 та гол ва 9 та голли узатма қайд этган.
Англиялик футболчи “Фейеноорд” мухлисларига яхши таниш. У 2021/22-йилги мавсумни Роттердам клубида ижара асосида ўтказиб, 32 учрашувда 4 та гол ва 7 та ассист қайд этган. Ўша мавсум “Фейеноорд” Конференциялар лигаси финалига қадар етиб борган эди.
Маълумот учун, Нельсон “Арсенал” тизимида 18 йил фаолият олиб борди. У Лондон клубига саккиз ёшида келиб қўшилган ва 2017-йилда асосий жамоадаги дебютини ўтказган.