«Рейнжерс» бош мураббийини истеъфога чиқарди
У клубни ёзда қабул қилиб олганди.
ФОТО: Getty images
“Рейнжерс” клуби бош мураббий Рассель Мартиннинг истефога чиққани ҳақида маълум қилди.
“Рассел ва унинг штаби клубда жуда катта меҳнат қилишди. Ўтиш даврида вақт талаб этилади, аммо натижалар кутилган даражага мос келмади”, — дейилади Глазго клубининг расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Мартин 5 июнь куни жамоанинг устозига айланганди. Жорий мавсумда Шотландия чемпионатида 7-турдан сўнг 8 очко билан 8-ўринда бормоқда. Европа Лигаси гуруҳ босқичида эса “Рейнжерс” икки учрашувда ҳам мағлубиятга учради.
Клуб тез орада янги бош мураббий номини эълон қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист