locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рейндерс «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

У асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рейндерс «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

Тижани Рейндерс яқин орада «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инглиз нашрлари хабар тарқатмоқда.

Футболчи Англия чемпиони сафига ўтган ёзда «Милан» клубидан келиб қўшилган эди. Бироқ қишки трансфер ойнасидан сўнг Рейндерс АПЛ ўйинларида асосий таркибда кўриниш бермай қўйди.

Мураббийлар штабининг қарорига кўра, у сўнгги вақтларда асосан захирадан ўйинга қўшилмоқдаТижани Рейндерс «Манчестер Сити» либосида жами 45 та учрашувда майдонга тушишга улгурди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 7 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг «шаҳарликлар» билан имзолаган амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг