locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реймс» жароҳати сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган Экитикени қўллаб-қувватлади

23 ёшли футболчи «ПСЖ»га қарши ўйинда жароҳат олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Реймс» клуби Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган жавоб учрашувида (0:2) жароҳат олган «Ливерпул» ҳужумчиси Уго Экитикени қўллаб-қувватлади.

«Сен бор тезлиғингда Жаҳон чемпионати сари интилаётган эдинг, сени фақат жароҳат тўхтата олиши мумкин эди... Сен янада кучли бўлиб қайтасан, Уго, тезроқ соғайиб кет!» — дейилади «Реймс» матбуот хизмати хабарда.

23 ёшли француз футболчиси «Реймс» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Олинган жароҳат сабабли Экитике ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади. Маълум қилинишича, футболчи жароҳати туфайли бир йилга яқин муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин.

Уго Экитике Франция терма жамоасидаги дебютини 2025 йил 5 сентябрда ўтказган эди. У миллий жамоа сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг