locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ребров Украина бош мураббийлигидан кетди

Бу ҳақда Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ребров Украина бош мураббийлигидан кетди
ФОТО: Getty images

Украина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Ребров ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман маълум қилди.

У 2023 йилдан бери миллий терма жамоани бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида «сариқ-кўклар» Евро-2024 мусобақасига йўлланма олишган, бироқ гуруҳ босқичидан ўта олишмаганди.

Украина терма жамоасининг Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 мусобақасига чиқа олмагани мутахассис билан хайрлашишга асосий сабаб бўлди.

Ҳозирча мамлакат футбол ассоциацияси янги бош мураббий номзоди борасида расмий маълумот берганича йўқ.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг