“Реал”нинг янги футболчилари ўйин рақамларини танлади
Мадриднинг “Реал” клуби янги мавсум олдидан таркибга қўшилган футболчиларнинг ўйин рақамларини маълум қилди. Клуб расмий сайтида келтирилишича, янги трансферлар 2026/27-йилги мавсумда қайси рақамларда майдонга тушиши аниқ бўлган.
Чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья 17-рақамни, марказий ҳимоячи Ибраҳима Конате 16-рақамни, Дензел Думфрис эса 24-рақамни танлади. Ярим ҳимоячи Бернарду Силва 20-рақамда ҳаракат қилади. Ян Диоманд 25-рақамни, ҳужумчи Карлос Эспи эса 19-рақамни олган.
Шунингдек, жамоанинг айрим футболчилари ҳам рақамларини ўзгартирди. Раул Асенсио аввалги 17-рақам ўрнига 2-рақамни танлади. Бу рақам Дани Карвахал клубни тарк этганидан кейин бўшаган эди. Дин Ҳейсен эса Давид Алабанинг кетишидан фойдаланиб, 24-рақамдан 4-рақамга ўтди.
Ижарадан қайтган бразилиялик ҳужумчи Эндрик эса яна 9-рақам остида қайд этилган. Шу тариқа, “Реал” янги мавсум олдидан таркибдаги ўйин рақамларини деярли тўлиқ шакллантириб олди.