«Реал»нинг собиқ футболчиси юрак хуружига учради
Ҳозирда унинг ҳолати яхшилиги айтиилмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Аргентиналик мутахассис ва Чилининг «Университад де Чили» бош мураббийи Фернандо Гаго юрак билан боғлиқ муаммо сабабли шошилинч равишда шифохонага олиб кетилди. Дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак хуружи аломатлари кузатилган ва шифокорлар зудлик билан тиббий муолажаларни бошлаган.
Клуб расмий баёнотига кўра, 40 ёшли мутахассис ҳозирда барқарор ҳолатда бўлиб, шифокорлар назорати остида қолмоқда. Шу сабабли у яқин кунлардаги машғулотларни бошқара олмайди.
Маълумот учун, Фернандо Гаго футболчилик фаолияти давомида «Реал Мадрид», «Бока Хуниорс», «Рома» ва «Валенсия» сафида тўп сурган ҳамда Аргентина миллий терма жамоаси таркибида 61 та учрашувда майдонга тушган.