«Реал»нинг «Овьедо»га қарши қайдномаси эълон қилинди
Мбаппе сафга қайтди.
ФОТО: Getty images
Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига доирасида «Реал Овьедо»га қарши кечадиган баҳс учун футболчилар рўйхатини маълум қилди.
Жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа бўлажак ўйин учун қуйидаги ўйинчиларни қайдномага киритди:
Дарвозабонлар: Куртуа, Фран Гонсалес, Местре.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Алаба, Трент, Асенсио, Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Хосеп Мартинес.
Ярим ҳимоячилар: Беллингем, Камавинга, Тчуамени, Питарч, Паласиос.
Ҳужумчилар: Винисиус, Мбаппе, Гонсало Гарсия, Браим Диас, Мастантуоно, Яньес.
Эътиборли жиҳати, «қаймоқранглилар»нинг ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатидан тикланиб, сафга қайтган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист