locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал»нинг Ла Лигадаги илк учрашуви қолдирилади – манба

Манбага кўра, учрашув август ойининг охирида ўтказилади.
«Реал»нинг Ла Лигадаги илк учрашуви қолдирилади – манба
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби ва «Реал Сосьедад» ўртасида 16 август куни ўтказилиши режалаштирилган Ла Лиганинг 1-тур учрашуви бошқа санага кўчирилади. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, учрашув август ойининг охирида ўтказилади. Бунга сабаб — «Реал»нинг камида бир нафар футболчиси 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида иштирок этиши аниқ бўлганидир.

Аввалроқ Ла Лига президенти Хавьер Тебас Жаҳон чемпионати ярим финалида (14–15 июль) иштирок этадиган камида битта футболчиси бўлган клубларнинг чемпионат баҳслари бошқа санага қолдирилишини маълум қилган эди.

Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Франция ва Марокаш терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Франция сафида «Реал» футболчилари Килиан Мбаппе, Орельен Чуамени ва Ибраима Конате тўп сураётган бўлса, Марокаш терма жамоасида ҳам мадридликлар вакили Браим Диас майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг