locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал»нинг икки нафар аъзоси Испания Кубогидаги муваффақиятсизликдан сўнг раҳбарият ишончини йўқотди

Мадридликлар 1/8 финалда иккинчи дивизион вакилига мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Кубоги 1/8 финалида Сегундада тўп сураётган «Албасете»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлинганидан сўнг «Реал»нинг икки футболчиси клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ишончини жиддий тарзда йўқотди. Гап яримҳимоячилар Франко Мастантуоно ва Арда Гюлер ҳақида кетмоқда, деб хабар беради AS нашри.

Манбага кўра, Кубокдаги омадсиз ўйиндан кейин сўнгги ҳафталарда ҳам ўйин амалиёти қисқариб бораётган Мастантуоно энди янада камроқ вақт майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўйини танқид остига олинган Арда Гюлер ҳам янги бош мураббий Алваро Арбелоа қўл остида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаслиги эҳтимоли юқори.

Клуб ичида ҳозирча фақат Килиан Мбаппе ва Тибо Куртуа ўзининг одатий, юқори савиядаги ўйинини намоён этаётгани таъкидланмоқда. Қолган футболчиларнинг барчаси ўз имкониятларидан паст даражада ҳаракат қилмоқда. «Қироллик клуби» ичида ушбу суст форманинг сабабларини аниқлашга уринишлар кетмоқда — футболчиларнинг жисмоний ҳолати батафсил таҳлил қилинмоқда ва бу ҳолат раҳбариятни жиддий ташвишга солмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг