“Реал”нинг 125 миллион фунтга сотиб олган янги футболчиси мавсумдаги илк голли узатмасини амалга оширди
“Реал Мадрид”нинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде янги клубидаги илк самарали ҳаракатини қайд этди. Ивуарлик футболчи Ла Лиганинг 6-турида “Эльче”га қарши баҳсда Килиан Мбаппенинг голига ассист муаллифи бўлди. Мадридликлар учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Диоманде кетма-кет иккинчи учрашувда “Реал”нинг асосий таркибида майдонга тушди. 33-дақиқада у ўнг қанотдан тезлик билан олдинга чиқиб, Мбаппега аниқ узатма берди ва француз ҳужумчиси жамоасининг иккинчи голини урди. Бу Диоманденинг Мадрид клубидаги илк голли узатмаси бўлди.
Ёш вингер “Эльче”га қарши учрашувда фақат ассисти билан эмас, индивидуал ҳаракатлари билан ҳам ажралиб турди. У 7 та муваффақиятли дриблинг амалга ошириб, бу кўрсаткич бўйича “Реал” футболчилари орасида энг яхшиси бўлди.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” Диомандени ёзги трансфер ойнасида “РБ Лейпциг”дан 125 миллион евро эвазига сотиб олган. 19 ёшли футболчи ҳозирга қадар мадридликлар сафида 7 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатма қайд этган.