locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал»ни тарк этган Карвахал Фабрегас жамоасига ўтиши мумкин

Испаниялик ҳимоячи мавсум якунида Мадрид клуби билан хайрлашди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Реал Мадрид» клубини тарк этган ҳимоячи Даниэл Карвахал Италиянинг «Комо» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Estadio Deportivo нашри хабар бермоқда.

34 ёшли испаниялик футболчи деярли бутун фаолиятини ўтказган мадридликлар сафини мавсум якунида тарк этди. Сеск Фабрегас бошқарувидаги «Комо» жамоаси эса А Серия якунларига кўра Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Европанинг энг нуфузли турнири арафасида жамоа таркибни кучайтиришни мақсад қилган.

Карвахал «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У «қаймоқранглилар» сафида жами 451 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 66 та голли узатмани амалга оширган. «Қироллик клуби» таркибида Карвахал 27 та соврин ютган (мадридликлар тарихидаги иккинчи кўрсаткич): 6 бор Чемпионлар Лигаси, 5 тадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ, 4 тадан Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубоги, шунингдек, 2 та Испания кубоги ҳамда 1 та Қитъалараро кубокни қўлга киритган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг