«Реал»га Салиба керак
Мадридликлар анчадан бери франциялик ҳимоячини кузатиб келади.
ФОТО: Getty images
Мадридликлар "Арсенал" ҳимоячиси Уильям Салибага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TBR Football хабар берди.
Қайд этилишича, Мадрид клуби вакиллари франциялик футболчининг "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (1:1) ўйинини томоша қилган.
Клуб анчадан бери уни кузатиб келади ва ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Футболчи Давид Алаба кетадиган бўлса, унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Салиба "Арсенал" сафида 138 ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист