“Реал”га “ПСЖ” футболчиси керак
Фото: Getty Images
“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Витинья фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, Мадрид клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Витинья билан бирга ишлашни истамоқда. “ПСЖ” ҳеч қандай суммага жамоа етакчиларидан бирини сотмаслигини маълум қилган.
Португалиялик 25 ёшли футболчининг агент Жорже Мендешнинг фикрича, “Реал” футболчининг товон пулини тўлаши орқали ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Витиньянинг “ПСЖ” билан шартномадаги товон пули 130 млн еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда у “ПСЖ” сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. Трансфермаркт футболчини 60 миллион еврога баҳоланган. Витиньянинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист