“Реал”га қарши ўйин олдидан “Арсенал” жиддий йўқотишга учради
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Габриель Магальяеш жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “канонирлар” матбуот хизмати хабар берди.
Текширувлар натижасига кўра, футболчининг чап тиззасида жароҳат борлиги аниқланган. Бразилияликлар футболчи яқин орада жарроҳлик столига ётиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” 8-апрель куни Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида ўз майдонида “Реал”ни қабул қилади.
Насрулло Каримов
Журналист