«Реал»дан бирорта футболчи Испания терма жамоасига чақирилмади
Луис де ла Фуэнте 13 та клубдан жами 26 нафар футболчини танлаб олди.
ФОТО: Getty images
Мадриднинг “Реал” клубидан бирор нафар футболчи ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Испания терма жамоасининг якуний рўйхатига киритилмади.
Жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 13 та клубдан жами 26 нафар футболчини танлаб олди.
“Барселона”дан эса дарвозабон Жоан Гарсия, ҳимоячилар Пау Кубарси ва Эрик Гарсия, ярим ҳимоячилар Гави, Педри, Дани Ольмо ҳамда ҳужумчилар Ферран Торрес ва Ламин Ямал турнирга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Луис де ла Фуенте шогирдлари гуруҳ босқичида Кабо-Верде (15 июнь), Саудия Арабистони (21 июнь) ва Уругвайга (27 июнь) қарши баҳс олиб боради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист