locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Жереми Жакени диққат билан кузатиб бормоқда

Мадридликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Жереми Жакени диққат билан кузатиб бормоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Ренн» марказий ҳимоячиси Жереми Жаке ўйинини диққат билан кузатмоқда. Клуб 20 ёшли футболчини бир неча бор скаутлар орқали ўрганиб чиққан. Бу ҳақда Madrid Universal хабар бермоқда

Манба маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» Жакени потенциал харид сифатида клубнинг ёш истеъдодларни жалб қилиш сиёсатига айнан мос тушишини ҳисоблашмоқда.

Жорий мавсумда Жаке Лига 1 доирасидаги 15 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Футболчининг клуб билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 12 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг