«Реал» юристлари Негрейра судида «Барселона» президентини сўроқ қилишди
Мадриднинг «Реал» клуби адвокатлари Негрейранинг ишида хусусий даъвогар сифатида қатнашиб, «Барселона» президенти Жоан Лапортани судда сўроқ қилишди. Суд 12 декабрь, жума куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар»нинг юристлари Лапортадан собиқ техник ҳакамлар қўмитаси (CTA) вице-президенти Хосе Мария Негрейрага тўловларнинг 800% га оширилиши сабаблари, Негрейранинг ўғлининг ҳакамлар ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлашдаги иштирокини ва ушбу ҳисоботларнинг «Барселона» томонидан эълон қилинмаганлиги ҳақида сўрашган.
Шунингдек, «Реал» юристларини клубнинг тўловларни солиқ органларидан яширганлиги ва уларнинг дастлабки манбаи қизиқтирган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона»га Негрейрага тўловлар бўйича пораҳўрлик айбловлари қўйилган эди. Улар Испания Қироллик футбол федерациясида (RFEF) ишлаган. «Барселона» айбловга кўра, 2001–2018 йилларда жами тахминан 8,4 млн евро миқдорида тўловлар амалга оширган.
Каталония клуби версиясига кўра, Негрейрани ҳакамлик бўйича техник ҳисоботларни тайёрлаш учун ташқи маслаҳатчи сифатида ёллашган. CTA собиқ вице-президенти эса ҳакамларга таъсир ўтказиш мақсадида уни пора билан сотиб олишганини инкор қилмоқда.