locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ёзги трансферлар вақтида ҳар бир чизиқ учун иккитадан футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда

Клубнинг асосий мақсади — майдон марказини кучайтириш.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби келгуси ёзги трансферлар ойнасида таркибни тубдан янгилаш ва кучайтиришни режалаштирмоқда. Cadena Ser нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти ёзда олти нафар янги футболчини сафга қўшиб олиш ниятида.

Режалаштирилган трансферлар таркибига қуйидаги позициялар киради:

  • Қанот ҳимоячиси
  • Марказий ҳимоячи
  • Таянч ярим ҳимоячиси
  • Плеймейкер
  • Ўнг қанот вингери
  • Марказий ҳужумчи

Клубнинг трансфер стратегиясидаги энг асосий мақсад — майдон марказини кучайтириш. «Реал» Тони Кроос ва Лука Модрич каби ўйин услубига эга бўлган плеймейкер изламоқда ва бу борада «ПСЖ» яримҳимоячиси Витинья устувор номзод сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, «Реал» таркибига ижарадан қайтадиган футболчилар ҳисобига ҳам кучайиш кутилмоқда: ҳужумчи Эндрик «Лион»дан, яримҳимоячи Нико Пас эса «Комо»дан Мадридга қайтиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, клуб раҳбарияти «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни трансфер қилиш бўйича жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги мураббийлик фаолиятини якунлаши ушбу трансфер амалга ошиш эҳтимолини ошириши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг