locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ёзда 8 нафар футболчи билан хайрлашиши мумкин – манба

Перес таркибни янгиламоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» ёзда 8 нафар футболчи билан хайрлашиши мумкин – манба
ФОТО: Getty images

“Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда.

Sport.es нашри хабар беришича, жамоа 8 нафар ўйинчи билан хайрлашмоқчи.

Ушбу рўйхатда биринчи ўринда Эдуарду Камавинга турибди — у ўтган ёздаёқ жамоани тарк этиш истагини билдирган эди. Шунингдек, ҳимоячилар Фран Гарсия ва Рауль Асенсио, ҳамда ярим ҳимоячи Дани Себальос ҳам клубни тарк этиши кутилмоқда.

Шунингдек, клуб раҳбарияти ҳимоячилар Давид Алаба ва Дани Карвахаль билан ёзда тугайдиган шартномаларни узайтиришни режалаштирмаяпти. Франко Мастантуоно ва Гонсало Гарсия ижарага берилиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг