locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» яримҳимоячиларни сотишни режалаштирмоқда, аммо Вальверде дахлсиз

Қайд этилишича, Тчуамени ва Камаваинга жамоани тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби келгуси трансферларни молиялаштириш мақсадида марказий яримҳимоядаги баъзи футболчиларини сотишни режалаштирмоқда. Жамоани тарк этишга асосий номзодлар ярим ҳимоячилар Орельен Тчуамени ва Эдуарду Камаваинга ҳисобланади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячи ва жамоа сардори Федерико Вальвердени сотишмайди, ҳатто унинг Тчуамени билан содир бўлган жанжалига қарамай, бу қарор ўзгармайди. Клуб раҳбарияти уругвайлик футболчи «Реал»нинг янги лойиҳасида ҳал қилувчи роль ўйнашига ишонади.

Бироқ Тчуамени билан боғлиқ вазият ва баъзи ҳолатларда жамоанинг собиқ мураббийи Хаби Алонсоға бўлган ишончсизлик туфайли, Испания гранди раҳбарияти Вальверденинг хатти-ҳаракатларини янада диққат билан кузата бошлагани таъкидланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг