locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” яна Шлоттербекка қизиқиш билдирмоқда

Германиялик ҳимоячи мавсумнинг дастлабки баҳсларини жароҳат сабаб ўтказиб юборган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекни яна трансфер рўйхатига киритди. 26 ёшли германиялик футболчининг хизматларига бир қатор Европа клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни пайтда Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олишга олти клуб, жумладан “Реал” ҳам қизиқмоқда. Ҳимоячининг “Боруссия” билан амалдаги шартномасида 60 миллион евролик товон пули белгиланган, бу эса потенциал харидорларга трансферни амалга ошириш имконини беради.

Шлоттербек жорий мавсумда Бундеслигада ҳозирча атиги битта учрашувда майдонга тушган. Германиялик ҳимоячи мавсумнинг дастлабки баҳсларини жароҳат сабаб ўтказиб юборган.

Маълумот учун, Нико Шлоттербекнинг Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартномаси 2031-йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. “Реал” эса марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг