«Реал» Влаховичга қизиқиб қолди
25 ёшли форвардни ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 35 миллиони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Реал” клуби “Ювентус” форварди Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" сербиялик форвардни Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Захира ўриндиқда франциялик футболчига муносиб ўринбосар йўқлиги сабабли, мадридликлар Влаховичга эътибор қаратмоқда.
Лекин "қироллик клуби" ҳали футболчини агентларига алоқа чиқмаган. 25 ёшли форвардни ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 35 миллиони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Душан жорий мавсум "Ювентус" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист