«Реал» Витинья учун «ПСЖ»га таклиф юборади
Илк таклиф қиймати 50 миллион атрофида бўлиши мумкин.
ФОТО: Getty images
“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Витинья фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттириши мумкин. Fichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Аммо парижликлар ўз етакчисини осонликча қўйиб юбормайди. Шунга қарамай, Мадрид клуби қишда дастлабки таклифни юборишга тайёр.
Илк таклиф қиймати 50 миллион атрофида бўлиши мумкин. Шунингдек, унга қўшимча сифатида бразилиялик футболчи Родриго ҳам “ПСЖ”га ўтади.
Витинья жорий мавсум “ПСЖ” таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист